Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШ ва Европа Иттифоқи Байденнинг иқтисодий сиёсати туфайли ажралиш билан таҳдид қилмоқда,- Foreign Policy

АҚШ ва Европа Иттифоқи Байденнинг иқтисодий сиёсати туфайли ажралиш билан таҳдид қилмоқда,- Foreign Policy

Нашр маълумотларига кўра, Европа Иттифоқининг ички бозор бўйича комиссари Терри Бретон савдо ва технологиялар бўйича Европа Иттифоқи-АҚШ кенгаши йиғилишларида иштирок этишдан бош тортган. У «Европа саноат базасининг рақобатбардошлигини сақлаб қолиш»ни устувор вазифа деб атади.

Шарҳ муаллифи Эдвард Олденга кўра, АҚШ ва ЕИ ўртасидаги келишмовчиликлар Украинадаги можаро фонида айниқса кескинлашган. Журналистнинг ёзишича, ҳозир Европада газ Американикидан 10 баробар қиммат — бу Европа саноатини «ўта ноқулай рақобат ҳолатига» қўйган.

«Бир неча ой давомида фақат жимгина норозилик бўлди, лекин ўтган ҳафта норозилик авж олди. Вашингтондаги ҳар бир янги чора тарозиларни Европага эмас, АҚШга сармоя киритувчи компаниялар фойдасига оғдиради», - дея қайд этади Олден.

Ғарб Москвага қарши санкциялар ва Россия ёқилғисидан воз кечиш сиёсати туфайли энергия нархининг ошиши ва рекорд даражадаги инфляцияга дуч келмоқда.

Киритилди: 14:15 07.12.2022. Ўқилди: 2052 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!