Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Украинага яна бир разведка маълумотларини тақдим этган

АҚШ Украинага яна бир разведка маълумотларини тақдим этган

Буларга Россия НҚЗларига зарба беришда ҲҲМ тизимларини айланиб ўтиш каби разведка маълумотлари киради, деб ёзмоқда Financial Times.

Украина сўнгги пайтларда Россия энергетика инфратузилмасига мисли кўрилмаган зарбалар бермоқда, деб қайд этмоқда газета.

Полшанинг "Rochan Consulting" таҳлилий гуруҳи маълумотларига кўра, май ойида Украинанинг Россия нефтни қайта ишлаш заводларига (НҚЗ) берган муваффақиятли зарбалари сони рекорд даражага — 16 тага етган. 2026 йил бошидан буён Россия НҚЗлари камида 194 марта зарбага учради, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11 баравар кўпдир.

Нашр томонидан сўров ўтказилган таҳлилчилар Украина кампаниясининг ўсиб бораётган муваффақиятини мамлакатнинг ишлаб чиқаришни сезиларли даражада ошириш қобилияти, шунингдек, бошқарув тизимининг яхшиланиши билан боғлашмоқда.

Украина юқори мартабали мулозимларининг газетага маълум қилишича, бунда АҚШразведкасининг ёрдами ҳам катта рол ўйнаган — улар Киевга дронлар учун мақбул йўналишларни чизишда ва ҲҲМ (ҳаво ҳужумидан мудофаа) тизимларини айланиб ўтишда кўмаклашган.

Киритилди: 13:31 06.07.2026. Ўқилди: 1912 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!