Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа қуролларини етказиб беради

АҚШ Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа қуролларини етказиб беради

АҚШ президенти Жо Байден Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқоти чоғида Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда Оқ уй расмий сайти хабар бермоқда.

Байденнинг айтишича, Қўшма Штатлар Украинанинг муҳим инфратузилмаси ҳимоясини таъминлаш учун Киевга ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталарини ўтказиш ниятида. Шунингдек, Украина Қуролли Кучлари ўқ-дорилар ва мобил ракета учиргичларини олади.

«АҚШ президенти ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари, учувчисиз қурилмалар ва танкка қарши ракеталар, шунингдек, фронтдаги аскарларни ҳимоя қилиш учун ўқ-дорилар Киевга етказилишини айтди», — дейилади хабарда.

Киритилди: 00:49 24.08.2024. Ўқилди: 1316 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!