Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШ Украина томонига ёрдам бериши мумкин...

АҚШ Украина томонига ёрдам бериши мумкин...

Украина атрофида вазият кескинлашган тақдирда, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Польша, Руминия ва Словакия каби НАТО мамлакатларида ўқув машғулотларини ўтказиш орқали Украина томонига ёрдам бериши мумкин, шу билан бирга қурол-яроғ таъминоти ҳам амалга оширилади. Бу ҳақда New York Times хабар берди.‌‌

Шунингдек, хабарда айтилишича, АҚШ генерали Ставридис 1970 йиллар охири ва 1980 йиллар, яъни Толибон кучайишидан аввал, Америка Афғонистондаги Совет босқинига қарши мужоҳидларни қўллаб-қувватлаганига ишора қилган.

"Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш даражаси олдида Афғонистондаги Совет Иттифоқига қарши ҳаракатларимиз арзимас даражада бўлиб қолади", деб таъкидлайди у.‌‌

Киритилди: 20:55 15.01.2022. Ўқилди: 2391 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!