Бугун 29 сентябрь, 2023 йил, жума

O'ZB

АҚШ томонидан озод этилган беш эронликдан учтаси Эронга учишдан бош тортди

АҚШ томонидан озод этилган беш эронликдан учтаси Эронга учишдан бош тортди

Эрон маҳбусларни айирбошлаш бўйича келишув доирасида беш нафар АҚШ фуқаросини озод қилди, деб хабар берди "Al Jazeera" америкалик расмийга таяниб.

Телеканал маълумотларига кўра, беш нафар эронлик маҳбусдан икки нафари Эронга парвоз қилиш учун Доҳа аэропортига етиб борган. Учтаси эса алмашишдан кейин Эронга қайтмасликка қарор қилишди.

Nournews агентлиги хабарига кўра, Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгашига яқин бўлган Меҳрдод Моин Ансорий ва Ризо Сарҳангпур Кафраний ҳозир Қатар пойтахтида. Каве Афрациаби, Амин Ҳасанзода, Камбиз Аттор Кошонийлар Эронга қайтишдан бош тортдилар.

Америка фуқаролари орасида фақат учтасининг исми маълум: Сиамак Намози, Эмад Шарги ва Морад Таҳбаз. Қолган маҳбусларнинг исмлари сир сақланмоқда. «Al Jazeera» телеканали хабарига кўра, улардан бири аёл.

Киритилди: 21:45 18.09.2023. Ўқилди: 1825 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!