Бугун 28 июнь, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШ санкциялари ортидан Москвада доллар курси 2 баробар ошди

АҚШ санкциялари ортидан Москвада доллар курси 2 баробар ошди

Россиянинг Москва биржаси ва Миллий клиринг маркази АҚШ санкциялари остига тушганидан сўнг, баъзи банклар доллар курсини кескин ошириб юборди. Санкциялар эълон қилинганидан кейин Москва биржаси 13 июндан бошлаб доллар ва евро савдосини тўхтатишини эълон қилган эди.

РБК хабарига кўра, Москва валюта айирбошлаш шохобчаларининг баъзиларида долларнинг энг юқори қиймати маҳаллий вақт билан соат 19:15 ҳолатига кўра 200 рублга кўтарилган.

Шу билан бирга, Москвадаги бир қатор айирбошлаш шохобчаларида евро сотиб олиш курси ҳам ошган – 160 рублгача.

Айирбошлаш шохобчаларидаги валюта курслари кун давомида ўзгариб туради.

13 июндан бошлаб Москва биржаси АҚШ санкциялари туфайли доллар ва евродаги савдоларни тўхтатади.

Киритилди: 07:15 13.06.2024. Ўқилди: 8949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!