Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Санадаги ҳутийларнинг қурол омборларига зарба берди

АҚШ Санадаги ҳутийларнинг қурол омборларига зарба берди

АҚШ ҳарбийлари “Ансор Аллоҳ” исёнчи ҳаракатидан ҳутийлар томонидан қўлга олинган Сана шаҳрида жойлашган нишонларга бир қатор зарбалар берди.

Бу ҳақда Ал Арабия телеканали хабар берди.

Унинг манбаларига кўра, АҚШ Сано жанубидаги Ас-Савад ҳудудида ҳутийлар томонидан қурол сақлаш учун фойдаланилган омборларга камида учта ҳаво ҳужуми уюштирган.

АҚШ Марказий қўмондонлигининг айтишича, операция Америка манфаатларини ҳимоя қилиш ва навигатсия эркинлигини таъминлашга қаратилган. Бунга жавобан “Ансор Аллоҳ” ҳаракати Қизил денгиз шимолида “Гарри Труман” авиаташувчи кемасига қатор ҳужумлар уюштирди.

Киритилди: 04:51 05.05.2025. Ўқилди: 444 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!