Қарор 21 январдан кучга киради. Россия билан бирга АҚШга кириш учун рухсат берилмайдиган давлатлар рўйхатига Сомали, Афғонистон, Бразилия, Эрон, Ироқ, Нигерия, Яман ва бошқа мамлакатлар ҳам киритилди.
АҚШ Давлат департаменти бу чорани «ижтимоий ва давлат нафақаларига даъво қилиб, жамият учун оғирликка айланиши мумкин бўлган аризачилар»ни чеклаш зарурати билан изоҳлади.
❗️Янгиланган маълумот: чеклов фақат иммиграцион визаларга тааллуқли. Туристик визалар бериш давом эттирилади.