Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ рецессия хавфи остида қолаётгани айтилди

АҚШ рецессия хавфи остида қолаётгани айтилди

АҚШ барқарор бўлмаган иқтисодий кўрсаткичлар туфайли рецессия хавфи остида қолмоқда. Бу ҳақда Техас темир йўл комиссиясининг собиқ комиссари Райан Ситтон (мамлакатдаги энг йирик нефть қазиб олувчи давлатнинг нефтни тартибга солувчи органи) маълум қилди, дея хабар беради РИА Новости.

АҚШда рецессия эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берар экан, у "Мен ҳали ҳам рецессия (хавф - таҳр.) мавжудлигига ишонаман", деди.

Собиқ амалдорнинг таъкидлашича, истеъмол қарзи тарихдаги энг юқори даражада, Федерал захира тизими фоиз ставкалари юқорилигича қолмоқда ва аҳоли уй-жой сотиб олиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.

Бундан ташқари, Ситтон бу омиллар таназзулдан қўрқиш билан бирга АҚШда бўлиб ўтадиган сайловларга ҳам таъсир кўрсатишига ишонч билдирди.

Рецессия ("турғунлик") — иқтисодиётнинг барқарор (олти ойдан ортиқ) пасайиши, ишбилармонлик фаоллигининг пасайиши, ишлаб чиқаришнинг ўртача пасайиши, шунингдек, компанияларнинг асосий молиявий кўрсаткичлари билан тавсифланган ҳолати.

Киритилди: 09:36 22.02.2024. Ўқилди: 596 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!