Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Қозоғистондаги атом электр станцияси қурилишида қатнашмоқчи

АҚШ Қозоғистондаги атом электр станцияси қурилишида қатнашмоқчи

Америка Қўшма Штатлари Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш бўйича адолатли тендер ўтказилишини кутмоқда ва унда иштирок этишни кутмоқда. Бу ҳақда Олмаотага иш сафари билан келган АҚШ Савдо-саноат палатаси катта вице-президенти Хуш Чокси айтиб ўтди.

«АҚШда атом электр станциялари борасида энг яхши технологиялар мавжуд. Умид қиламизки, очиқ тендер бўлиб ўтади, бу эса унда Америка компанияларига ҳам иштирок этиш имконини беради», — дея Чоксининг сўзларини келтиради нашр.

Маълум бўлишича, АҚШ Савдо-саноат палатаси катта вице-президенти ишбилармон делегация бошига келди, унинг иштирокчилари аллақачон қозоғистонлик ҳамкорлар ва Олмаота ҳокими Эрболат Досаев билан учрашувлар ўтказган.

Қозоғистонда 6 октябрь куни атом электр станциясини қуриш бўйича референдум бўлиб ўтди, иштирокчиларнинг 70 фоиздан ортиғи бу ғояни қўллаб-қувватлади. Икки миллионга яқин киши бунга қарши чиқди — бу умумий сайловчиларнинг 28,88 фоизини ташкил қилади.

Киритилди: 12:32 08.10.2024. Ўқилди: 972 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!