АҚШнинг Орегон штати қирғоқларида 6,0 магнитудали зилзила содир бўлди.
Бу ҳақда Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази (EMSC) маълум қилди.
Зилзила эпицентри Южин шаҳридан 382 км ва Бендон шаҳридан 278 км узоқликда жойлашган. Ўчоқ 10 км чуқурликда жойлашган.
Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушмади.