АҚШ Соҳил Хавфсизлик Хизмати Массачусетс штатининг Нантускет ороли яқинида ғойиб бўлган самолётнинг қолдиқларини топди. Бортда олти киши бўлган.
АҚШ Соҳил Хавфсизлик Хизмати маълумотларига кўра, қидирув гуруҳлари ҳалокат жойини аниқладилар ва топилган қолдиқлар йўқолган самолётга тегишли эканлигини тасдиқладилар.
Бортдаги олти кишини қидириш давом этмоқда.
Бермудадан Бостонга йўл олган Gulfstream G100 ҳаво тез тиббий ёрдам машинаси билан алоқа 3 октябрь куни эрта тонгда узилди.