Бугун 21 октябрь, 2021 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ президентига тегишли тарихий Қуръон кўргазмага қўйилди

АҚШ президентига тегишли тарихий Қуръон кўргазмага қўйилди

АҚШнинг учинчи президенти (1801-1809) Томас Жефферсонга тегишли бўлган тарихий Қуръон нусхаси Вашингтондаги Конгресс кутубхонасидан илк марта чиқиб, Дубайдаги Expo 2020 кўргазмасида намойиш этилмоқда.

«Бу #USAP павилонида бизнинг «Ҳаёт, озодлик ва келажакка интилиш» мавзуимизнинг ажралмас қисми сифатида намойиш этилади», - дейилади 1 октябрда Дубайда очилган «Экспо-2020» кўргазмасидаги АҚШ павильонининг ижтимоий тармоқлардаги расмий аккаунтида.

Жефферсон Америка Қўшма Штатларининг асосчиларидан бири ва Мустақиллик Декларациясининг асосий муаллифи сифатида тан олинган.

1734 йилдаги Қуръоннинг икки жилдли нашри, шунингдек, рамкали Макка харитаси Конгресс кутубхонасидан 4 дюймли махсус тайёрланган ёғоч қути ва алоҳида лавҳлар ичида олиб келинган.

Дубайда бўлиб ўтадиган бутун дунё кўргазмасида тарихий экспонатларни қўриқлаш ва хавфсизлик ходимлари мунтазам кузатиб боришди.

Киритилди: 22:15 13.10.2021. Ўқилди: 2292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!