АҚШ президенти Доналд Трамп 13-16 май кунлари расмий қисми бўлиб ўтадиган Яқин Шарқ бўйлаб турнега чиқади.
Хорижий нашрларнинг хабар беришича, у Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) ташриф буюради.
Апрель ойи охирида Рим папаси Френсиснинг дафн маросимига қисқа сафари билан бир қаторда, бу президентнинг 20 январьда лавозимга киришганидан сўнг биринчи тўлиқ хориж сафаридир. Унинг биринчи президентлик муддати давомида (2017-2021) Саудия Арабистони ҳам Трамп расмий ташриф билан борган биринчи давлат бўлди.