АҚШ президенти Дональд Трамп 14-15 декабрь кунлари Флорида штатининг Майами шаҳри яқинида бўлиб ўтадиган G20 саммитида Италия бош вазири Джорджа Мелони билан учрашиш режасини эълон қилди.
Трамп бу ҳақда Оқ уйда журналистларнинг саволларига жавоб бериш чоғида айтиб ўтди.
Мухбирлар АҚШ президентидан йил охирида бўлиб ўтадиган G20 саммитида Мелони билан учрашадими ёки йўқми, деб сўрашди.
"Бизнинг муносабатларимиз жуда яхши. Эҳтимол, G20да учрашамиз", деди Трамп.