АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳормуз бўғозини "Трамп бўғози" деб ўзгартиришни таклиф қилди.
Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.
"Энди у АҚШ назорати остида бўлганлиги сабабли, Ҳормуз бўғози номини Трамп бўғози деб ўзгартирмаслигимиз керакми??? Американинг ўзи каби, у ҳар қачонгидан ҳам иссиқроқ бўларди!" деб ёзган Трамп.
Шуни таъкидлаш керакки, 1 сентябрь куни АҚШ кучлари Ҳормуз бўғозидаги Эрон нишонларига қарши катта зарбалар берди. Ўз навбатида, ИИҚК Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ базаларига қарши жавоб зарбаларини берганини хабар қилди.