Қўшма Штатлар кучли зилзиладан вайрон бўлган Панамага ёрдам кўрсатиш учун ресурслар ва ходимларни сафарбар қила бошлади.
Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио эълон қилди.
"Мен Панама жанубидаги зилзила ҳақидаги хабарларни диққат билан кузатиб бормоқдаман. Қўшма Штатлар Панама халқи билан бирга. Панама ҳукуматининг илтимосига биноан Давлат департаменти ёрдам кўрсатиш учун шошилинч равишда ресурслар ва ходимларни сафарбар қилмоқда", деди Рубио.