"АҚШ алянсга стратегик бомбардимончи самолётлар ва 50 дан ортиқ қирувчи самолётларни етказиб беришдан бош тортиб, NATO олдидаги мажбуриятларини қисқартирди", — деб хабар бермоқда FAZ.
Нашрнинг маълумотларига кўра, Вашингтоннинг бу қарори алянсдаги иттифоқчилар учун кутилмаган ҳол бўлди.
FAZ нашрининг қайд этишича, АҚШ шу тариқа европалик шерикларига мудофаадаги бўшлиқларни тўлдиришга мажбур қилиш учун босимни кучайтирмоқда, бу июл ойи бошида бўлиб ўтадиган NATO саммитигача амалга оширилиши керак.