Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Украинага ҳарбий ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Украинага ҳарбий ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Украинага ҳарбий ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди.

Қонун лойиҳасини ёқлаб 311 конгрессмен овоз берди, 112 нафари унга қарши чиқди.

Тасдиқланган ҳужжатда салкам 61 миллиард долларлик ёрдам ажратиш кўзда тутилган.

Бу маблағнинг қарийб 23 миллиард доллари Америка қурол-яроғ захираларини тўлдиришга, 11 миллиард доллари АҚШнинг минтақадаги операцияларини молиялаштиришга, яна 14 миллиард долларга яқини замонавий қурол-яроғ ва мудофаа тизимларини харид қилишга мўлжалланган. 23,2 миллиард доллар тўғридан-тўғри Украинани қуроллантириш учун ажратилади.

Бундан ташқари, ҳужжат АҚШ президентига Украинани узоқ масофали АТАCМS ракеталари билан таъминлаш мажбуриятини юклайди. Бироқ, Оқ уй раҳбари ракеталарнинг узатилиши АҚШнинг миллий хавфсизлик манфаатларига зарар етказиши мумкин деб ҳисобласа, бу қарорни кейинга қолдириши мумкин бўлади.

Киритилди: 06:03 21.04.2024. Ўқилди: 865 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!