Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Ким Чен Инга жавоб қайтарди: "Иккала сценарийга ҳам тайёрмиз"

АҚШ Ким Чен Инга жавоб қайтарди: "Иккала сценарийга ҳам тайёрмиз"

КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг ҳам мулоқотга, ҳам АҚШ билан қарама-қаршиликка тайёрлиги тўғрисидаги баёноти мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни эрта ижобий ривожланишига замин яратмоқда, деди АҚШнинг КХДР бўйича махсус вакили Сон Ким. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар иккала вариантга ҳам тайёр, чунки улар КХДРдан учрашувга таклифномаларни ҳали олишмаган.

Ким Чен Ин ўтган ҳафта якунланган Корея Ишчилар партияси Марказий қўмитасининг пленумида АҚШ билан муносабатларнинг ҳар иккала сценарийсини ўрганиш зарурлигини таъкидлади. "Умид қиламизки, раис Кимнинг суҳбатни эслатиб ўтиши биз тез орада ижобий жавобни эшитишимизни англатади", деди Сонг Ким Жанубий Кореяга сафари давомида.

Аввалроқ АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ABC News телеканалига берган интервьюсида КХДР раҳбарининг баёнотини "қизиқарли сигнал" деб атаган эди. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар музокараларни қайта бошлаш сигналига амал қилиш-қилмаслигини кузатиб боради.

Киритилди: 09:14 21.06.2021. Ўқилди: 2710 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!