АҚШ Исроилни ўнлаб қўшимча ёнилғи қуйиш самолётларини юбораётгани ҳақида огоҳлантирди, чунки Америка президенти Дональд Трамп Эронга янги зарбалар бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда «The Times of Israel» нашри хабар берди.
Америкалик ва исроиллик расмийлар «Axios» янгиликлар сайтига Трамп яқин кунларда Эронга бериладиган зарбаларни кучайтириши мумкинлигини маълум қилишган.
Айни пайтда Бен-Гурион аэропортида 33 та Америка ёнилғи қуйиш самолёти жойлаштирилган бўлиб, бу тижорат рейслари учун фойдаланиладиган бошқа самолётларнинг сиғишига халақит бермоқда.