Бугун 28 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ ҳаво кучлари Эрон ҳарбий объектларига зарба берди

АҚШ ҳаво кучлари Эрон ҳарбий объектларига зарба берди

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари Эрондаги ҳарбий нишонларга "қўшимча зарбалар" берди.

Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) ижтимоий тармоқ платформасида эълон қилди.

Маълумотларга кўра, ҳужумлар "Эроннинг тижорат кемаларига қарши тажовузи"га жавобан амалга оширилган.

"АҚШ ҳарбий самолётлари Эрон ҳарбий разведка инфратузилмаси, алоқа тизимлари, ҳаво мудофааси иншоотлари, дрон омборлари ва мина қатламларига зарба берди", дейилади баёнотда.

CENTCOM Эрон 2 миллион баррелдан ортиқ нефть ташиётган Панама байроғи остидаги М/Т Кику танкерига ҳужум қилиш учун дрондан фойдаланганини таъкидлади.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоқ платформасида Эрон Сингапур байроғи остида Ҳормуз бўғози орқали сузиб кетаётган Ever Lovely контейнер кемасига "камида тўртта камиказе дрон" учирганини маълум қилган эди.

Киритилди: 10:15 28.06.2026. Ўқилди: 1324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!