АҚШ Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм АҚШ Фуқаролик ва Иммиграция Хизматларига "Яшил карта" (Грин карта) номи билан ҳам танилган Турли миллатларга мансуб иммиграцион визалар дастурини DV1 (Diversity Immigrant Visa Program) вақтинчалик тўхтатиб қўйишни буюрганини эълон қилди.
Бу ҳақда АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизматлари матбуот хизмати хабар бермоқда.
USCIS веб-сайтига кўра, дастур ҳар йили 50 000 тагача иммиграцион визалар беришга мўлжалланган эди.