Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ глобал ядровий қарама-қаршиликнинг янги иштирокчисини эълон қилди

АҚШ глобал ядровий қарама-қаршиликнинг янги иштирокчисини эълон қилди

Сенат эшиттиришида, Россия ва АҚШ ўртасидаги стратегик ҳужум қуролларини камайтириш ва чегаралаш шартномасига Хитойни ҳам қўшиш керак , дея таъкидлади АҚШнинг давлат котиби Майк Помпео.

Глобал ядро қарама-қаршилигига тааллуқли барча давлатлар шартномага киритилиши керак. Бу энди нафақат АҚШ ва Россия балки Хитой ҳам чекловларга амал қилиши керак дегани.

Шартномани АҚШ ва Россия 2010 йилда имзолаган. Унинг шартларига кўра 2018 йилнинг 5 февралига келиб давлатларда 700 дан кўп бўлмаган қитъалар аро баллистик ракета қолиши керак эди. Сув ости кемасига жойланган ракеталар ҳам 700 дан ва боеголовкалар сони 1550 ошмаслиги керак эди.

Киритилди: 10:26 11.04.2019. Ўқилди: 1605 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!