Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ гипертовушли қуролини синовдан муваффақиятли ўтказди

A A A
АҚШ гипертовушли қуролини синовдан муваффақиятли ўтказди

АҚШ ҳарбийлари 20 октябрь куни гипертовушли қуролининг учта муваффақиятли синов учишини амалга оширди. Бу ҳақда мамлакат Ҳарбий-денгиз кучларига таяниб, «РБК» хабар берди.

Таъкидланишича, тест давомида «илғор гипертовушли технологиялар ва реал вазиятдаги прототип-тизимлари намойиш этилган».

«Бу каби қуролларни ихтиро қилишда ракеталарни юқори аниқликда учириш ерусти синовлари ва кенг кўламли парвоз синовлари ўртасидаги муҳим бўшлиқларни тўлдиради», — дейилади хабарда. Шунингдек, қайд этилишича, улар ҳужум ва мудофаа гипертовушли технологияларининг тез ривожланишига кўмаклашади.

Маълумотларга кўра, гипертовушли қуролни яратишда Lockheed Martin ва Ratheon Technologies каби компаниялар, шунингдек, бошқа пудратчилар иштирок этган.

20 октябрь кунги учиришлардан сўнг, Пентагон 21 октябрь куни ҳам гипертовушли қуроллни учириш тестини ўтказган. Бироқ бу сафар учириш ракета-ташувчи ишдан чиққани сабаб узилиш билан амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг апрель ойида АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг AGM-183A ARRW гипертовушли ракетаси синовлари муваффақиятсиз тугаган эди.

Киритилди: 21:35 22.10.2021. Ўқилди: 2881 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар