2026 йил 28 февралда бошланган АҚШ–Исроил операцияси ортидан Эрон томонидан амалга оширилган «тўйинтирувчи зарбалар» стратегияси минтақадаги АҚШ ҳарбий инфратузилмасига сезиларли зарар етказди.
Маълумотларга кўра, Эрон кучлари баллистик ракеталар ва дронлар ёрдамида жами 6 657 та ҳужум уюштирган. Натижада камида 17 та АҚШ объектига зарба берилгани қайд этилмоқда.
Энг катта талафот Қувайтдаги Кэмп-Арифжан ва Али ал-Салем базаларида кузатилиб, ўнлаб бинолар ва ангарлар вайрон бўлган, шунингдек сунъий йўлдош алоқа тизимлари ишдан чиққан. Бу ҳолат АҚШ Марказий қўмондонлиги фаолиятига вақтинчалик таъсир кўрсатган.
Баҳрайнда АҚШ 5-флоти штаби биноларига ҳам зарар етган. Иорданияда эса THAAD тизимига тегишли радар йўқ қилингани хабар қилинмоқда. БААдаги Ал-Дафра базасида ҳам айрим шикастланишлар кузатилган.
Пентагон маълумотига кўра, ҳужумлар оқибатида 15 нафар ҳарбий ҳалок бўлган, 538 нафари яраланган. Шунингдек, бир нечта ҳарбий самолётлар йўқотилган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, етказилган умумий зарар 16,5 миллиард доллардан ошган.
Мутахассислар фикрича, Эроннинг мазкур тактикаси ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ортиқча юклаш орқали АҚШ учун уруш харажатларини кескин оширишга қаратилган.