АҚШ федерал ҳукумати расмий равишда фаолиятини тўхтатади.
Сенат Вашингтон вақти билан ярим тунгача вақтинчалик бюджет лойиҳасини қабул қилишга улгурмагани “штатдаун”га сабаб бўлди.
Агар Сенат қонун лойиҳасини қабул қилмаса ва у душанба кунигача АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден томонидан имзоланмаса, федерал ҳукумат амалда ишини тўхтатиб қўяди.
Бироқ Жо Байден қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашини билдирган. Сенаторлар ҳам вақтинчалик буджет лойиҳасини маъқуллаши кутилмоқда.