Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Европадан ядро қуролини олиб чиқмоқчи эмас

АҚШ Европадан ядро қуролини олиб чиқмоқчи эмас

АҚШ Россия билан таклиф қилинган исталган мавзуни муҳокама қилишга тайёр, бироқ Европадан ядро қуролини олиб чиқмайди. Бу ҳақда АҚШ президентининг махсус элчиси Маршалл Биллингсли “Коммерсант” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Биллингсли АҚШ Европадан ядро қуролини олиб чиқишга тайёрлиги ҳақида берилган саволга рад жавобини берган. “Йўқ, биз буни қилмаймиз. Бироқ Россия биз билан гаплашишни истаган барча нарсани муҳокама қилишга тайёрмиз”, деб айтган Биллингсли.  

“Биз Россия томони позициясига жиддий муносабатда қараймиз ва умумий хавотирга ҳамда бир томон хавотирига сабаб бўладиган масалалар бўйича профессионал мулоқот олиб боришни муҳим деб ҳисоблаймиз. Шу сабабли Россия билан НАТО ва ядровий босиб туриш кафолатларимиз ҳақида гаплашишга тайёрмиз. Бироқ биз ядро қуролини у сақланадиган бирор жойдан олиб чиқмаймиз ва буни Россиядан ҳам талаб қилмаймиз”, деб қўшимча қилган Биллингсли.

Киритилди: 08:06 21.09.2020. Ўқилди: 1543 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!