Бу ҳақда DW нашри хабар бермоқда.
Пентагоннинг ушбу қадами минтақадаги америкалик ҳарбийлар сонини 2021 йилги даражагача қисқартиради. Жанговар бригада гуруҳининг олиб чиқилиши, шунингдек, АҚШ қуролли кучларини Полшага кўчиришни кечиктиради, бироқ Қўшма Штатлар армияси ушбу мамлакатда "учли ҳарбий иштирокини" сақлаб қолади, дейди Пентагон вакиллари.
Жанговар бригада гуруҳи (ЖБГ) — бу АҚШ армиясининг мустақил равишда жанговар ҳаракатлар олиб боришга қодир бўлган асосий тактик бўлинмаси бўлиб, пиёдалар ЖБГнинг шахсий таркиби 4000—4500 кишини, зирҳли танклар гуруҳиники эса 5000 кишигачани ташкил этади. Сўнгги йилларда Вашингтон Европада 100 мингга яқин аскар ва офицерларини жойлаштирган эди. Улардан 65 мингдан ортиғи минтақада доимий асосда, қолганлари эса ротация тартибида бўлиб келган, дейилади нашр хабарида.