Бугун 9 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Эроннинг Озарбайжонга қарши дрон ҳужумини қоралади

АҚШ Эроннинг Озарбайжонга қарши дрон ҳужумини қоралади

АҚШ Эрон томонидан Озарбайжон ҳудудига уюштирилган дрон ҳужумини кескин қоралади.

AZERTAC хабар беришича, Давлат департаменти баёнот берган. Унга кўра, 5 март куни Нахчивон халқаро аэропорти ҳамда болалар мактаби нишонга олинган ҳужум натижасида тинч аҳоли вакиллари жароҳатланган ва муҳим фуқаролик инфратузилмасига зарар етган.

АҚШ Давлат департаменти ушбу ҳужумларни Озарбайжон суверенитетининг жиддий бузилиши ҳамда Эрон томонидан минтақадаги кескинликни асоссиз равишда кучайтириш сифатида баҳолади.

“Қўшма Штатлар ушбу таҳдидларга қарши Озарбайжон билан тўлиқ бирдамлик билдиради. Минтақадаги ҳамкорларимиз ҳудудларига қилинган ҳужумлар қабул қилиб бўлмайди ва АҚШ бундай вазиятларда ўз ҳамкорларини қатъий қўллаб-қувватлайди”, — дейилади баёнотда.

Ўз навбатида, Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг ушбу баёнотини юқори баҳолаб, Вашингтоннинг қўллаб-қувватлаши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаган.

Боку расмийларига кўра, АҚШнинг позицияси жорий йил 10 феврал куни имзоланган Озарбайжон ҳукумати ва Америка Қўшма Штатлари ҳукумати ўртасидаги Стратегик шериклик тўғрисидаги Хартия руҳига тўлиқ мос келади ҳамда икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни яна бир бор тасдиқлайди.

Киритилди: 14:17 08.03.2026. Ўқилди: 825 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!