АҚШ ҳарбийлари стратегик жиҳатдан муҳим Эрон портлари Чабаҳар ва Бандар Аббосга зарба берди.
Бу ҳақда Al Mayadeen телеканалининг Теҳрондаги мухбири хабар берди.
"Бушеҳр вилояти ҳам ҳужумга учради; АҚШ нафақат ҳарбий нишонларга, балки иқтисодий зоналарга ҳам зарба бермоқда", деб таъкидлади журналист.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ зарбалари остида қолган Чабаҳар порти Эрон учун муҳим аҳамиятга эга ва унинг аҳамияти сўнгги пайтларда сезиларли даражада ошди: "Чабаҳар порти Покистон ва Хитой билан савдо алоқаларида стратегик роль ўйнайди".
Шунингдек, АҚШ Ҳормуз бўғози ва Уммон кўрфази соҳилида жойлашган Ҳормозгон вилоятидаги алоқа иншоотларига зарба бергани ҳақида хабар берилган.