The Wall Street Journal маълумотларига кўра, Пентагон Яқин Шарқда АҚШ қўшинлари, Исроил ва иттифоқчиларни ҳимоя қилиш учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини мустаҳкамламоқда. Бир қатор давлатларда THAAD ва Patriot тизимлари қўшимча равишда жойлаштирилмоқда.
Газета ёзишича, Эронга чекланган зарба эҳтимоли бор, аммо кенг кўламли ҳарбий ҳаракат Теҳрон томонидан жиддий жавобга олиб келиши мумкин.