Тасним маълумотига кўра, АҚШ авиацияси Эронга қарши “Эпик ғазаб” операцияси давомида 2 миллиард доллардан ортиқ зарар кўрган.
Нашр йўқ қилинган ва шикастланган техника рўйхатини ҳам келтирган:
— тўртта F-15E Strike Eagle — тахминан 360 млн доллар;
— битта F-35 — 110 млн доллар;
— битта A-10 Thunderbolt II — 18,8 млн доллар;
— битта E-3 Sentry — 700 млн доллар;
— саккизта KC-135 Stratotanker — жами 320 млн доллар;
— вертолётлар: Black Hawk шикастланган, иккита HH-60G Pave Hawk шикастланган, битта CH-47 Chinook йўқ қилинган — жами 60 млн доллар;
— 17 та MQ-9 Reaper — 510 млн доллар.
Ушбу маълумотлар мустақил манбалар томонидан тўлиқ тасдиқланмагани таъкидланмоқда.