Бугун 28 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Эрон бўйича барча мақсадларга эришилмаганини тан олишга чақирилди

АҚШ Эрон бўйича барча мақсадларга эришилмаганини тан олишга чақирилди

Foreign Affairsда эълон қилинган мақолага кўра, АҚШ Эрон билан муносабатларда муросага келиши ва барча мақсадларига эриша олмаслигини тан олиши керак.

Бу фикрни Жеймс Жеффри билдирган. Унинг таъкидлашича, Вашингтон Эрон масаласида максимал талаблардан воз кечишга мажбур бўлади.

Эксперт фикрича, эҳтимолий муроса АҚШ томонидан сулҳга рози бўлиш ва Теҳрон томонидан баллистик ракеталар ҳамда ядровий материаллар бўйича чекловларни қабул қилишни ўз ичига олиши мумкин.

Жеффрининг қайд этишича, бундай ёндашув минтақавий барқарорликни таъминлаш ва АҚШга бўлган ишончни мустаҳкамлаш учун Эронда режимни ўзгартиришга қаратилган уринишлардан кўра самаралироқ бўлиши мумкин.

Киритилди: 22:55 27.03.2026. Ўқилди: 292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!