Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

АҚШ биринчи марта Россия тадбиркорининг мулкларини Украинага ўтказди

АҚШ биринчи марта Россия тадбиркорининг мулкларини Украинага ўтказди

АҚШ бош прокурори Меррик Гарленд россиялик тадбиркорнинг мусодара қилинган активлари Украинага ўтказилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда CNN.

Бу ҳақда у Украина бош прокурори Андрей Костин билан учрашувдан сўнг маълум қилди. Гарланд аниқлик киритганидек, гап АҚШ ва Европа Иттифоқи санкциялари остида қолаётган тадбиркор Константин Малофеэвнинг активлари ҳақида бормоқда. Унинг таъкидлашича, тадбиркордан тортиб олинган маблағлар Давлат департаменти ихтиёрига ўтказилади ва у улардан «Украина халқини қўллаб-қувватлаш учун» фойдаланади.

Костин, ўз навбатида, Украинани тиклаш учун 5,4 миллион доллар ажратилишини маълум қилди ва АҚШ ҳукуматига кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, «Украина халқи буни ҳеч қачон унутмаслигини» таъкидлади.

Киритилди: 12:37 04.02.2023. Ўқилди: 3765 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!