АҚШ ҳарбийлари Араб денгизида тахминан 20 та ҳарбий кема ва ёрдамчи кемадан иборат куч тўплаган.
Бу ҳақда Fox News манбаларга таяниб хабар берди.
Манбаларга кўра, кучлар таркибига USS Abraham Lincoln ва USS George H.W. Bush авиаташувчилари бошчилигидаги иккита авиаташувчи зарба бериш гуруҳи, шунингдек, 11-денгиз экспедицион бўлинмасини олиб юрувчи USS Boxer амфибия ҳужум кемаси бошчилигидаги амфибия ҳужум гуруҳи киради.
Канал кемаларда тахминан 20 000 денгизчи ва денгиз пиёдалари жойлашганлигини таъкидлайди.
Fox News хабарига кўра, минтақада 24 та АҚШ ҳарбий кемаси, жумладан, Шарқий Ўрта ер денгизида ва Грециянинг Крит оролидаги Соуда кўрфазидаги АҚШ денгиз базасида жойлашган тўртта бошқариладиган ракета эсминецлари мавжуд.