Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Афғонистонда "Ал-Қоида" етакчисини ўлдирганига ишонади

АҚШ Афғонистонда "Ал-Қоида" етакчисини ўлдирганига ишонади

АҚШ маъмурияти “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳи етакчиси Айман аз-Завоҳирийни Афғонистонда учувчисиз дрондан берилган зарба натижасида йўқ қилишга муваффақ бўлди, деб хабар берди Politico вазиятдан хабардор манбаларга таяниб.

Операциядан хабардор бўлган икки кишининг маълум қилишича, АҚШ ҳафта охирида “Ал-Қоида” етакчиси Айман ал-Завоҳирийни дрон ҳужумида ўлдирган.

Бундан ташқари, Politico нашри АҚШ маъмуриятининг ўзини ошкор этмаган юқори мартабали мулозимидан иқтибос келтирган ҳолда, “Дам олиш кунлари Қўшма Штатлар Афғонистондаги "Ал-Қоида"нинг муҳим нишонига қарши аксилтеррор операциясини ўтказди. Операция муваффақиятли ўтди, тинч аҳоли жабрланмади”.

Ўз навбатида, Associated Press агентлигининг таъкидлашича, дастлаб Вашингтонда якшанба куни ал-Завоҳирий вафот этгани ҳақида маълумот кела бошлаган, бироқ улар маълумотни текширгандан сўнг дарҳол эълон қилмаган.

Киритилди: 09:19 02.08.2022. Ўқилди: 1794 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!