АҚШ Давлат департаменти Афғонистон паспортига эга шахсларга визани тўхтатди. Бу қарор миллий ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
Бу чора Оқ уй яқинида Миллий гвардия аскарларига қилинган ҳужум ортидан киритилди: икки аскар жароҳатланди, улардан бири вафот этди, гумондор ҳибсга олинди.
АҚШ Мудофаа вазири Миллий гвардия сонини оширишини эълон қилди, Президент Трампнинг фармойиши билан Вашингтонга қўшимча 500 аскар юборилади.