АҚШ Адлия вазирлиги Венесуэла президенти Николас Мадуро иши бўйича айбланувчилар доирасини кенгайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Reportга асосланиб, бу ҳақда вазирлик раҳбари Пэм Бонди Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.
“Бизда ҳали айблов эълон қилинмаган кўпгина шериклар бор. Биз фақат Нью-Йорк эмас, бошқа юрисдикцияларни ҳам ўрганяпмиз”, — деган Бонди.
Ҳозирги вақтда Мадуро ва унинг хотини Силия Флоресдан ташқари, ишда яна тўрт шахс айбланувчи сифатида кўрсатилган, улар орасида Венесуэла раҳбари Герра Мадуро ва мамлакат Ички ишлар вазири Диосдадо Кабельо бор.