Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ 39 нафар ўзбекистонлик фуқарони депортация қилди

АҚШ 39 нафар ўзбекистонлик фуқарони депортация қилди

АҚШ ҳукумати ноқонуний муҳожирларни қайтариш бўйича депортация рейсини амалга оширди жараённи қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди.

АҚШ ҳукумати ноқонуний муҳожирларни қайтариш бўйича депортация рейсини амалга оширди жараённи қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди.

7 сентябрь куни Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонга депортация рейсини амалга оширди. АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилишича, ушбу самолёт орқали мамлакат ҳудудида қонуний қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган 39 нафар ўзбекистонлик қайтарилган.

АҚШ расмийлари мазкур рейсни ноқонуний иммиграцияга қарши кураш ҳамда давлат хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган доимий чоралар доирасида амалга оширилганини таъкидлади. “АҚШга ноқонуний кириб келган шахслар ҳибсга олинади ва депорт қилинади”, дейилади элчихона баёнотида.

Шунингдек, Қўшма Штатлар Ўзбекистон ҳукуматига депортация жараёнида кўрсатилган ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди. Элчихона бу ҳамкорликни “мамлакатлар ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг яққол ифодаси” сифатида қайд этди.

Маълумот учун, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида ноқонуний муҳожирларни қайтариш бўйича мулоқот мунтазам давом этиб келмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, бу каби депортация рейслари келгусида ҳам ташкил этилиши мумкин.

Киритилди: 16:17 08.09.2025. Ўқилди: 704 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!