Бугун 21 июнь, 2021 йил, душанба

O'ZB

АҚШ 100 та давлатга Pfizer вакцинасининг 500 млн дозасини юбормоқчи

АҚШ 100 та давлатга Pfizer вакцинасининг 500 млн дозасини юбормоқчи

АҚШ президенти Жо Байден администрацияси глобал вакцина етишмовчилиги муаммосини ҳал қилиш мақсадида бир йил ичида 500 млн доза Pfizer-BioNTech коронавирусга қарши вакцинасини сотиб олишни ва 100 та мамлакатга тарқатишни режалаштирган, дея хабар бермоқда New York Times.

«Биз COVID-19 ни нафақат ўз мамлакатимизда, балки ҳамма жойда тугатишимиз керак», − деди Жо Байден. «Бизни ушбу пандемиядан ёки биз дуч келадиган кейинги биологик таҳдидлардан ҳимоя қиладиган даражада баланд девор йўқ. Бунинг учун кўп томонлама келишилган ҳаракатларни амалга оширишимиз зарур», − деди у.

Хабар берилишича, АҚШ Pfizer вакцинасини «нотижорий» нархларда сотиб олади ва йил охиригача унинг 200 млн дозаси мамлакатларга тақсимлаб тарқатилади. Кейинги йилнинг июнь ойигача эса яна 300 млн доза вакцина COVAX халқаро вакциналарни етказиб бериш дастури орқали тақсимланади ва тарқатилади.

Жо Байден ҳозирда НАТО ва Еттилар гуруҳи (G7) саммитларида қатнашиш мақсадида Европа бўйича режалаштирилган бир ҳафталик сафарда бўлиб турибди. АҚШ президенти, шунингдек, Женева шаҳрида Россия президенти Владимир Путин билан ҳам учрашишни режа қилган. Жо Байден ушбу сафарда бошқа мамлакатларни ҳам вакциналарни кенг тарқатишда иштирок этишга чақиришни мақсад қилган, дейилади New York Times хабарида.

Киритилди: 17:08 10.06.2021. Ўқилди: 793 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!