Бугун 13 апрель, 2021 йил, сешанба

O'ZB

Апрелда Россия ва Украина ўртасида уруш бошланади – собиқ мудофаа вазири

Апрелда Россия ва Украина ўртасида уруш бошланади – собиқ мудофаа вазири

Собиқ мудофаа вазири Игор Гиркин (Стрелков) Россия ва Украина ўртасида уруш муқаррар деб ҳисоблайди.

«Уруш (Россия ва Украина ўртасида) муқаррар, апрелда бошланиши эҳтимоли кўпроқ. Россия ва рус халқи учун уруш ҳозир бошлангани афзалроқ", деб ёзди у ВКонтакте ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Собиқ вазирнинг сўзларига кўра, уруш юзага келса, AҚШ тўғридан-тўғри Украинани қўллаб-қувватламайди. "Қўшма Штатлар ҳозирда Украина учун 99 фоиз эҳтимол билан жанг қилмайди", - деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳарбийларининг Украина чегараларида тўпланиши ҳақида маълум бўлганди. Украина Қуролли Кучлари Бош қўмондони Руслан Хомчак ҳарбий машқлар ва машғулотлар баҳонасида аскарларни тортиб олишаётганини, аммо бу ҳарбий хавфсизликка таҳдид солаётганини таъкидлади. Украина томонининг сўзларига кўра, 28 та батальон тактик гуруҳи Украина ва Қрим чегаралари бўйлаб жойлашган.

Кейинчалик, The New York Times газетаси Aмерика расмийларига таяниб, чегараларга тахминан 4000 рус аскарлари жойлаштирилганини хабар қилди. Оммавий ахборот воситалари Донбасдаги милициялар янги қуролларни қўлга киритган, деб ёзишди. Россия қуролли кучларининг Украина билан чегарада кўпайиши фонида AҚШ Қуролли Кучларининг Европа қўмондонлиги тайёргарлик даражасини "яқинда юзага келиши мумкин бўлган инқироз" даражасига кўтарди ва Вашингтон "Россия тажовузи" содир бўлган тақдирда Киевга ёрдам беришни ваъда қилди.

Киритилди: 14:59 05.04.2021. Ўқилди: 5799 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!