Бугун 2 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

АПЛ. «Ман Сити» «Тоттенхэм» майдонида тайёр ғалабани қўлдан чиқарди

АПЛ. «Ман Сити» «Тоттенхэм» майдонида тайёр ғалабани қўлдан чиқарди

«Манчестер Сити» АПЛнинг 24-турида сафарда «Тоттенхэм» билан дуранг ўйнади — 2:2.

Учрашувда ҳисоб 11-дақиқада «шаҳарликлар» ярим ҳимоячиси Райан Шерки томонидан очилди. 44-дақиқада Антуан Семеньо меҳмонлар устунлигини иккитага оширди.

53-дақиқада «Тоттенхэм» ҳисобни қисқартирди — «Сити»нинг янги футболчиси Марк Гехи тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди. 70-дақиқада эса лондонликлар Доминик Соланкенинг «чаён» зарбаси орқали ҳисобни тенглаштирди.

Абдуқодир Ҳусанов ушбу баҳсда асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракат қилди.

«Манчестер Сити» 47 очко билан АПЛда иккинчи ўринда қолмоқда ва «Арсенал»дан 6 очкога ортда бормоқда.

«Тоттенхэм» эса 29 очко билан турнир жадвалида 14-ўринга кўтарилди.

Тоттенхэм - Манчестер Сити - 2:2

Голлар: Шерки, 11 (0:1). Семеньо, 44 (0:2). Гехи, 53 - автогол (1:2). Соланке, 70 (2:2)

Тоттенхэм: Викарио, Удоджи, Дрэгушин, Ромеро (Сарр, 46), Грэй, Биссума (Одобер, 68), Пальинья, Галлахер, Симонс, Соланке (Байфилд, 90), Коло Муани (Тель, 68)

Манчестер Сити: Доннарумма, О`Райли, Гехи, Ҳусанов, Матеус Нунес, Родри (Мармуш, 90), Аит Нури (Гонсалес, 70), Бернарду Силва (Фоден, 88), Шерки (Рейндерс, 69), Семеньо, Холанд

Огоҳлантиришлар: Биссума, 11. Симонс, 38. Соланке, 48 - Ҳусанов, 21. Родри, 45. Гонсалес, 90

Киритилди: 23:39 01.02.2026. Ўқилди: 230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!