Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Анқаранинг Суриядаги кураши келажакда бутунлай бошқача бўлади-Эрдўған

Анқаранинг Суриядаги кураши келажакда бутунлай бошқача бўлади-Эрдўған

Анқаранинг Суриядаги кураши келажакда бутунлай бошқача бўлади. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилди.

“Сурияда АҚШ бошчилигидаги коалиция кучларининг ёрдами туфайли Курдистон Ишчилар партияси ва “Ўз-ўзини ҳимоя қилувчи халқ кучлари” кучаймоқда. Биз маълум вақтгача чидадик, охирги марта бизнинг икки полиция ходимимиз қурбон бўлди. Келгуси даврда уларга қарши курашимиз бутунлай бошқача тарзда давом этади. Биз АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган террор ташкилотлари билан ҳам, (Сурия Президенти Башар Асад) режим кучлари билан ҳам курашамиз. Бу масалада қатъиймиз”, деган Эрдўған.

Туркия Президенти Республиканинг Суриядаги кураши қандай ўзгариши мумкинлигини аниқ айтмаган. Бироқ, сўнгги пайтларда Анқарада Сурия шимолида курд тузилмаларининг “мавжудлигини тугатишга” тайёрлик ҳақидаги баёнотлар тез-тез учрай бошлаган.

Киритилди: 10:33 16.10.2021. Ўқилди: 1445 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!