Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Анита Цой Тошкентда концерт беради

A A A
Анита Цой Тошкентда концерт беради

9 октябрь куни хонанда Анита Цой «10|20» шоу-дастури билан меҳмон бўлади. Мухлисларни балет артистларининг чиқишлари, жаҳоннинг энг яхши хореографлари томонидан саҳналаштирилган дастур, чироқли инсталляциялар ва хонанданинг энг хит қўшиқлари кутмоқда, деб ёзади MyDay.

«10|20» — Анита Цойнинг саҳнадаги 20 йиллик фаолияти давомида яратилган 10-юбилей концерти маъносини англатади. Шоу хонанданинг ҳаёти, ижодий ва шахсий йўлига асосланиб яратилган. Шоунинг асосий рамзи қадимий империя пиён гули бўлиб, қадимий корейс афсоналарига кўра уни қўлга киритган инсоннинг барча орзулари амалга ошади. Шоу деярли барча Россия мукофотларида энг яхши шоу номига сазовор бўлган.

Ўтказилиш вақти: 19:00

Чипталар нархи: 50 000 — 700 000 сўм

Маълумот учун телефон: +99895 1698787

Manba: daryo.uz

Киритилди: 22:21 31.08.2018. Ўқилди: 1374 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!