Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ангренда дам олгани келган фуқаронинг музлаб қолган жасади топилди (ФОТО +18)

Ангренда дам олгани келган фуқаронинг музлаб қолган жасади топилди (ФОТО +18)

Ангренда дам олгани келган фуқаронинг музлаб қолган жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Aniq.uz'га хабар берди.

2022 йил 10 январь куни Ангрен шаҳар ИИБ навбатчилик қисмининг хабарига кўра, соат 12:15 ларда Ангрен шаҳар, Лашкарак м.ф.й.да жойлашган эски Ангрен ИЕСга қарашли дам олиш масканига чиқилганда ушбу дам олиш масканининг пастки томонидан оқиб ўтувчи сойдан дам олиш учун келган фуқаро 04.04.1951 йилда туғилган Р.А.нинг музлаган ҳолатдаги жасади топилган.

Ангренда дам олгани келган фуқаронинг музлаб қолган жасади топилди (ФОТО +18)

Ҳодиса жойига Ангрен шаҳар прокурори ўринбосари А.Гулмурадов, шаҳар прокуратураси катта терговчиси Л.Искандаров, шаҳар ИИБ бошлиғи А.Арипов ҳамда тезкор гуруҳ ходимлари чиқишган.

10 январь куни ушбу ҳолат юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган бўлиб, дастлабки маълумотга кўра, Р.А.нинг ўлимига "Умумий ташқи муҳитдаги паст ҳарорат таъсирида организмнинг умумий совуқ қотиши, мия ва ўпка шиши, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги" сабаб бўлганлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда, натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.

Киритилди: 14:15 12.01.2022. Ўқилди: 6051 марта. Фикрлар сони: 7 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!