Англиянинг Шарқий Сассекс графлигидаги Льюис шаҳри яқинида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда Sky News хабар берди.
Телеканал маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида поезднинг бир нечта вагони ағдарилиб кетган.
Ҳозирда воқеа жойида фавқулодда хизматлар иш олиб бормоқда. Жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.