Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Андижонлик йигит дўстини пичоқлаб, умрига зомин бўлди

Андижонлик йигит дўстини пичоқлаб, умрига зомин бўлди

Икки дўстнинг ўзаро жанжали вақтида пичоқ билан етказилган жароҳат оқибатида улардан бири вафот этди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 2019 йилнинг 13 ноябр куни тахминан соат 02:00 да фуқаро 24 ёшли А.И. дўсти 19 ёшли Х.Г. билан Андижон вилояти Асака тумани Хонақа маҳалласи Қашқар кўчасида ўзаро жанжаллашиб, ёнидаги пичоқ билан Х.Г.нинг баданига бир маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган.

Фуқаро Х.Г. олган тан жароҳати оқибатида тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан шифохонада вафот этган.

Тергов тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида қон доғлари ва Х.Г.нинг кийимлари ҳамда бир дона пичоқ ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йилнинг 13 ноябр куни Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, А.И. процессуал тартибда ушланган ҳамда ҳолат юзасидан гумон қилинувчи тариқасида сўроқ қилинган.

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 13:32 15.11.2019. Ўқилди: 2213 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!