Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Андижонлик Ҳасан табибнинг фаолиятига чек қўйилди

Андижонлик Ҳасан табибнинг фаолиятига чек қўйилди

Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан 2019 йил 19 январь куни ижтимоий тармоқлар орқали кенг муҳокама қилинган табиб Х.И.нинг фаолиятини ўрганиш ҳаракатлари олиб борилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Х.И. Шаҳрихон шаҳар Наврўз МФЙ, Ҳуррият кўчасида табиблик фаолияти билан шуғулланиб келган.

Унинг хонадонига кунига 300-400 нафар фуқаро асосан Шаҳрихон тумани, бошқа туман-шаҳарлар, вилоятлар, ҳатто қўшни республикаларда яшовчилар келиб кетган. Уларнинг аксариятини юрак-қон томир, эндокрин тизими ва бошқа оғир касалликлар бўйича мурожаат қилаётганлар ташкил қилган.

Халқ табобати соҳасидаги қонунчиликда белгиланган талаблар, халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатувчи шахсларнинг ҳуқуқий мақоми ва улар томонидан кўрсатилган хизматлар оқибати учун жавобгарлик белгиланганганлиги тўғрисида Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан 2018 йил 28 ноябрда Х.I.га тушунтириш бериш билан бирга, лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланган тақдирида жавобгарликка тортилиши ҳақида расман огоҳлантирилган.

Лекин, Х.И. огоҳлантирилишига қарамасдан ўзининг ноқонуний фаолиятини давом эттириб келганлиги боис, Шаҳрихон туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан унга нисбатан 2018 йил 13 декабрда МЖтКнинг 165-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги тўғрисида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Шаҳрихон туман маъмурий судига юборилган.

Шаҳрихон туман маъмурий судининг 2018 йил 24 декабрдаги қарорига кўра, Х.И.га нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари, яъни 1.013.650 сўм жарима жазоси тайинлаган.

Кейинги текширув давомида Х.И ҳозиргача табиблик фаолияти учун лицензия олмаганлиги аниқланган бўлиб, Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан Х.И. келгусида лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида расман огоҳлантирилган. Шаҳрихон туман ИИБ ва Шаҳрихон туман ДСИ томонидан кўрилган ташкилий чора-тадбирлар натижасида Х.И.нинг ноқонуний фаолияти тугатилди.

Эслатиб ўтамиз, Дарё мухбири ўзбекистонликлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига Ҳасан табиб номи билан танилган андижонлик Ҳасанбой Исмоилов билан суҳбат уюштирганди.

Киритилди: 10:33 23.01.2019. Ўқилди: 3152 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!