Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Андижонда маишатбозлик фожиали якун топди

Андижонда маишатбозлик фожиали якун топди

Андижон. 2020 йилнинг 05 июль куни соат 14:00 да 47 ёшли Ш.Ғ., таниши Д.А., нинг Шаҳрихон тумани Абдубий кўчасида жойлашган яшаш хонадонида бир неча нафар синфдошлари билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда 50 ёшли А.С., билан ўзаро гап тортишиб жанжаллашиб қолиши натижасида ўтирган ҳолатда бўлган А.С., ни оёғи билан бўйин соҳасига бир маротаба тепган вақтида А.С., ҳушидан кетиб ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:51 27.07.2020. Ўқилди: 4399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!